Абрамов: Ғалаба осонлик билан қўлга киритилди

Coca Cola Суперлигаси 23-туридан ўрин олган "Металлург" - "Бунёдкор" (2:3) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Вадим Абрамов учрашув ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"Ўйлашимча, бугунги беллашув биз учун кутилмаганда осон ўтди. Тезкор гол урдик, ўйинни назорат қилдик. Кейин захирадаги футболчиларни туширдик, қандайдир хотиржамлик сабабли оддий вазиятларда иккита гол ўтказиб юбордик.

Ғалабага яқин эдик ва амалда шундай бўлди. Фикримча, ғалаба осонлик билан қўлга киритилди. Бундай учрашувлар бўлиб туради. Навбатдаги баҳсларда ҳам майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз. Кўрамиз, турнир жадвалидаги ҳолат қандай кўриниш олади. Асосийси, бугун ғалаба қозондик, қолгани қандай давом этишини кузатамиз".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!