Абрахам "Милан"га ўтиш эҳтимоли юқори
"Рома" ҳужумчиси Тэмми Абрахам фаолиятини Италиянинг бошқа бир жамоаси "Милан"да давом эттириши мумкин. У миланликлар билан келишиб олди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.
Маълум бўлишича, клублар музокараларни бошлаган. Ушбу трансферга "Милан" Алексис Саелемакерсни ҳам қўшиб бермоқчи. Кейинги соатларда ҳаммаси аниқ бўлади, дейди журналист.
Абрахам учун "Вест Хэм" ҳам курашаётганди, лекин лондонликлар курашдан чиққан. Клуб бу трансфердан воз кечди ва ҳужумчи АПЛга қайтиши қийин масала.
Фикрлар