Аденис Шала - "Насаф"нинг янги қаҳрамони
Ўтган мавсумдан кейин бир қатор етакчилари ва ҳомийсидан айрилган, стадиони реконструкция бўлаётгани учун бошқа локацияга кўчишига тўғри келган "Насаф" ҳам мавсумни ғалаба билан бошлади.
Биринчи турни жамоа "Ғузор марказий стадиони"да "Хоразм"га қарши ўтказди, Асосий вақтда кўплаб вазиятлар бўлишига қарамай, тўп дарвозадан жой олмади, ва 90-дақиқагача ҳиусоб 0:0 эди, Шу пайт, ўйинда активлик кўрсатаётган Аденис Шала катта саҳнага чиқди, Косоволик футболчи узоқ масофадан зарба йўллаб, ҳисобни очди.

Бу Шаланинг Насафдаги дебют голи ҳисобланади. Ўйин давомида ҳам вингер яхши таъсурот қолдирди. Кўринишидан у энди футболимизга мослашиб боряпти... 27 футболчи "Хоразм"га қарши 6 та дриблинг қилди. Бу бирични тур статистикасига кўра энг яхши натижалардан биридир. Шунингдек, 3 та калит пас ҳам берган.
Қарши клуби эса Суперлигадаги кетма-кет 5 та ўйинлик ғалабасиз сериясига нуқта қўймоқда... Ўтган мавсумни жуда ёмон кайфиятда тугатган Бердиев шогирдлари янги мавсумни 3 очко билан бошлади.
Фикрлар