Адейеми: "Месси ҳар йили энг яхши футболчи"
«Барселона»нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Карим Адейеми яқинлашиб келаётган «Олтин тўп» тақдимот маросими олдидан ўз фикрларини билдирди.
«Ҳар бир футболчи ўзига хос, ҳар бири ўзига яраша ноёб. Лео Мессидан ташқари, дунёда кимнидир энг яхши, деб аниқ айтиш қийин. Мен учун у ҳар йили энг яхши футболчи. Номзодлар рўйхатидаги ҳар бир ўйинчи бу мукофотга муносиб. Ямалми? У асосий фаворитлардан бири», – дея немис футболчисининг сўзларини Ara in English нашри келтиради.
Бу йилги «Олтин тўп» топшириш маросими Лондонда (Англия) ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ушбу нуфузли индивидуал соврин Франция терма жамоаси ва «ПСЖ» ҳужумчиси Усман Дембелега топширилган эди.

Фикрлар