Адриано Галлиани: Бакка сотилмайди, уни трансферга қўймаймиз

“Милан” клуби бош директори Адриано Галлианининг таъкидлашича, россонерилар жамоа форварди Карлос Бакканинг трансфери борасида бошқа жамоалар билан музокаралар ўтказмаяпти.

“Бакка сотилмайди. Яна қайтараман, уни трансферга қўймаймиз”, - дейди Галлиани.

Аввалроқ, бир қатор ОАВларда 30 ёшли колумбиялик футболчининг ҳизматларига Лондоннинг “Челси” клуби жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

Маълумот учун, Бакка ушбу мавсум А Серияда 14та учрашувда майдонга тушиб, ўзи ҳисобига 6та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!