Африканинг энг зўр футболчиси ким?
Жавоб 7 декабрда маълум бўлади
Африка футбол конфедерацияси матбуот хизмати 2026 йил якунларига кўра қитъанинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.
Номзодлар қаторига қуйидаги футболчилар киритилган: «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси, Кот‑д’Ивуар терма жамоаси аъзоси Амад Диалло, «Ньюкасл» ва ДР Конго шарафини ҳимоя қилаётган Йоан Висса, «Манчестер Сити» ҳужумчиси, Гана терма жамоаси футболчиси Антуан Семеньо, «Бавария» ярим ҳимоячиси Исмаэль Сайбари (Марокаш), «ПСЖ» ҳимоячиси Ашраф Хакими (Марокаш), «Реал» ярим ҳимоячиси Браим Диас (Марокаш), шунингдек, Сенегал терма жамоаси аъзолари — «Кристал Пэлас» ҳужумчиси Исмаила Сарр, «Вильярреал» ярим ҳимоячиси Пап Гейе ва «Ан‑Наср» юлдузи Садио Мане.
Рўйхатни Жанубий Африка Республикасининг «Мамелоди Сандаунз» клуби вакилларидан бири, ярим ҳимоячи Тебохо Мокоена якунлаб турибди.
Энг яхши африкалик футболчи номи 7 декабрь куни Лагос шаҳрида ўтадиган тантанали тақдирлаш маросимида эълон қилинади.
Изоҳлар (0)