Афруза Ҳамдамова блиц йўналишида жаҳон чемпиони
Жорий йилнинг 16 августида Рапид, Блиц бўйича III Жаҳон чемпионати Беларуссиянинг Минск шаҳрида старт олгани ҳақида хабар бергандик.
16-19 август кунларида бўлиб ўтадиган мусобақада 8,10 ва 12 ёшли ўғил қизлар қатнашишди.
Ўзбекистон шахмат федерациясининг маълумотига кўра, Ўзбекистон номидан Руқия Олимова, Афруза Ҳамдамова(ФИДЕ спорт усталигига номзод), Озодбек Ойбеков ва Отабек Ойбековлар дона суришди. Руқия ўтган йили Минскда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида блиц йўналишида 8 ёшгача бўлган қизлар орасида кумуш медал соҳибаси, Ҳамдамова Афруза эса блиц йўналишида чемпионликни, рапидда эса иккинчи ўринни олган эди.
Ушбу мусобақада Руқия Олимова рапидда кумуш медалга эга чиққан бўлса, Афруза Ҳамдамова блиц йўналишида олтин медални қўлга киритиб, жаҳон чемпионлиги унвонини қўлга киритди. Якунда, терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллади.
Натижалар:
РАПИД:
- Руқия Олимова – 8,0 очко билан 2-ўрин (8 ёшгача)
- Афруза Ҳамдамова – 7,0 очко билан 4-ўрин (10 ёшгача)
- Озодбек Ойбеков – 5,5 очко билан 39-ўрин (8 ёшгача)
- Отабек Ойбеков – 5,5 очко билан 38-ўрин (8 ёшгача)
БЛИЦ:
- Афруза Ҳамдамова – 8,0 очко билан 1-ўрин (10 ёшгача) 2. Руқия Олимова – 6,5 очко билан (4-ўрин) (8 ёшгача)
- Озодбек Ойбеков - 6,5 очко билан 12-ўрин (8 ёшгача)
- Отабек Ойбеков – 5,5 очко билан 32-ўрин (8 ёшгача)
Фикрлар