Афсус! Элнур Абдураимов муддатидан олдин мағлуб бўлди

Супер ярим ўрта вазнда (58,9 кг) фаолият олиб бораётган профессионал боксчимиз Элнур Абдураимов Мексикада, Zanfer Boxing компанияси томонидан ташкил этилган бокс оқшомида мезбон боксчи, ҳали мағлубиятга учрамаган Даниел Гарсия Молинага қарши рингга кўтарилди.
 
10 раундга мўлжалланган жангнинг 7-раундидан сўнг Aбдураимовнинг бурчажи жангни давом эттира олмаслигини маълум қилди ва афсуски унда Гарсия Молина техник нокаут эвазига ғалаба қозониб IBF Шимолий Америка камарини ўзиники қилиш бирга, ўз статистикасини 15-0 (12 нокаут) кўринишига келтирди. Элнур Абдураимовнинг рекорди эса 10-1 (9 нокаут) кўринишга келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!