Агар бу иш амалга ошса, Мбаппе ПСЖдан кетолмайди

“Пари Сен-Жермен” бор имкониятлари билан Килиан Мбаппени ушлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.

Испаниянинг “Marca” ва Франциянинг “L’Equipe” нашрларининг ёзишича, Париж клуби молиявий фэйр-плей қоидаларини ўзгаришини кутмоқда.

УЕФА айни пайтда клублардан йиллик даромадининг 70 фоизигина футбол эҳтиёжларига сарфлашини белгилаб, клубларнинг трансфер ва маошларини чеклаб қўйган. Бу синов усули уч йилга белгиланган эди.

ПСЖ 2023 йилда даромадларининг 90 фоизини футбол учун йўналтириш имконига эга бўлишни кутмоқда. Клуб хўжайинлари имконият туғилиши билан Килиан Мбаппега футбол тарихидаги энг катта шартномани тақдим этишни режалаштирган.

Яқинда 23 ёшли тўпурарнинг ўзи ҳам парижликлар сафида қолишга мойиллигини билдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!