
Агент Левандовски келаси мавсумни қаерда бошлашини айтди
Таниқли футбол агенти Пини Захави “Барселона”нинг асосий тўпурари Роберт Левандовскининг келажаги ҳақидаги саволларга жавоб берди.
- Роберт келаси мавсум ҳам “Барселона”да қолади. Бу 100 фоиз ҳал бўлган масала. Левандовски бу клубда бахтиёр. Ҳужумчининг клуб билан шартномаси бор ва у келишувни охиригача ўтайди. Саудия Арабистонидан бизга ҳеч қандай таклиф тушгани йўқ, - деди футболчининг агенти Пини Захави.
36 ёшли польшалик тўпурар 2022 йилнинг ёзидан бери “Барселона” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача тузилган. Томонлар ўзаро келишган ҳолда ҳамкорликни яна бир йилга узайтириши мумкин.
Левандовски жорий мавсумда 38 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 34 та гол ёздириб қўйди ва жамоадошларига учта голли пас узатди.
Фикрлар