АГМК - "Пахтакор". Игорь Сергеев Одил Аҳмедовдан олдинда

Бугун Суперлига 22-туридан ўрин олган АГМК - "Пахтакор" учрашуви ўтказилади. Пойтахтликлар матбуот хизмати ўйинга оид маълумотларни тақдим этди.

Игорь Сергеев ҳозиргача Олмалиқ жамоаси дарвозасини 7 марта ишғол қилишга эришган.

АГМК билан юқори лигада "шерлар" 2008 йилдан бери тўқнаш келмоқда. Ўзаро ўйиндаги илк гол Одил Аҳмедов ҳисобига ёзилган. Рақибнинг биринчи голига Бахтиёр Ҳамидуллаев муаллифлик қилган.

Игорь Сергеев АГМК дарвозасини айни пайтга қадар 7 бор ишғол қилишга муваффақ бўлган. Бу кўрсаткич билан у ўзаро ўйинлар тўпурари ҳисобланади. Одил Аҳмедов ва Шерзод Каримов ҳисобида 5 тадан гол мавжуд. Владимир Козак эса, 3 марта олмалиқликлар дарвозасини нишонга олган. АГМК учун "Пахтакор" дарвозасига энг кўп голни Зафар Полвонов киритган. Ушбу ҳужумчи тўқнашувларда 3 гол муаллифига айланган.

АГМК билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари
7 - Игорь Сергеев
5 - Одил Аҳмедов, Шерзод Каримов
3 - Владимир Козак, Зафар Полвонов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!