АГМК ўз тарихида илк бор совриндорга айланди
АГМК клуби Суперлига 25-турини Наманганда ўтказди. "Навбаҳор"га қарши баҳсда олмалиқликлар дуранг билан ортга қайтди (0:0).
Дарвозаларга йўл топа олмаган жамоалар 1 очкодан ишлади. Натижада Миржалол Қосимов шогирдларининг мавсум якунланишига бир тур қолганда учинчи ўринни олиши аниқ бўлди.
Шу тариқа, олмалиқликлар ўз тарихларида илк бор бронза медалларига эга чиқишмоқда. Олмалиқ жамоасининг ҳозирга қадар энг яхши натижаси 2009 йилга тўғри келади. Ўшанда клуб 4-ўринни эгаллаганди.
Фикрлар