АГМК ўз уйида "Бухоро"ни Суперлига билан хайрлашишга мажбур қилди

Coca Cola Суперлигаси сўнгги тур ўйинлари бошланди. 26-туридан ўрин олган АГМК - "Бухоро" учрашуви ўз якунига етди. Унда олмалиқликлар 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб, 15-дақиқада Жуманқўзиевга нисбатан ишлатилган қўполлик учун майдон эгалари дарвозаси томон пенальти белгиланди. Нуқта қаршисига келган Азиз Ибрагимов кучли зарба йўллаб, ҳисобни очди. Бироқ катта иштиёқ билан олдинга ўтган Миржалол Қосимов шогирдлари 1-бўлим сўнгида ҳисобни тенглаштирди. Ҳусниддин Ғофуровнинг зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

Кейинчалик 57-дақиқада Ғофуровнинг ўзи ҳисобни жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйин якунига қадар фаол ҳаракат қилишда давом этган АГМК 88-дақиқада ҳақли гол киритди. Элгужа Григалашвили ҳам ўз исмини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Ушбу ғалабадан кейин олмалиқликлар ўз тарихида илк бор медал ютган чемпионатни юқори кайфият билан якунлади. "Бухоро" эса, сўнгги поғонада қолиб кетган ҳолда, Суперлигани тарк этди.

  • U21 Ёшлар биринчилиги
  • 26-тур

OKMK

1 : 2

02/12/2020 14:00

Бухоро

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Сўнгги дақиқаларни ҳам мезбонлар фаолроқ ўтказмоқда.

  • 90'

    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! АГМК ўйинга нуқта қўйди.

    1 рақибини алдаб, дарвозабон қаршисида ёлғиз қолган Григалашвили тўпни Сафоев оёқлари орасидан ўтказиб, ҳисобни йиқирлаштирди.

  • 86'

    Полвонов воқеалар ривожидан илгарилаб кетди.

  • 83'

    "Бухоро" ўйинга фаоллик қўшди. АГМК қарши ҳужумларда хавф туғдиряпти.

  • 80'

    АГМК футболчисининг яқин масофадан берган кучли зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 78'

    Жарима майдони ташқарисидан йўлланган зарбага аниқлик етишмади. "Бухоро" дарвозабони тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 76'

    Ғофуров ўрнига Аманов, Турсунов ўрнига Умаров майдонга тушди.

  • 73'

    Максимилиан Фомин жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

  • 71'

    Меҳмонлар бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади.

  • 69'

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориш учун Жокичга тезлик етишмади.

  • 66'

    Жасур Ҳасонов огоҳлантирилди.

  • 64'

    Жарима майдонига оширилган тўпни Давронов эгаллаб олди.

  • 63'

    Жарима майдони ичида Полвонов йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 62'

    Қосимов ўрнига Абдураҳимов, Ватсадзе ўрнига Полвонов майдонга тушди.

  • 59'

    Гол ўтказиб юборган "Бухоро" сафида ўзгариш: Сухроб Нехматов ўрнига Иззатилла Абдуллаев ўйинга қўшилди.

  • 56'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! АГМК ҳисобда олдинга чиқиб олди!

    Тезкор қарши ҳужумга ўтган Григалашвили 2 рақибини чалғитиб, шеригини тўп билан таъминлади. Ғофуров дарвозани ишғол этди.

  • 54'

    Жумақўзиевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Раҳимов ушлаб олди.

  • 52'

    Григалашвили ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 50'

    Қосимов шогирдлари рақибни марказдаёқ тўпсиз қолдиряпти.

  • 48'

    Мезбонлар иккинчи 45 дақиқаликни ҳам ҳужум билан бошлади.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+2'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! АГМК ҳисобни тенглаштирди!

    Ҳимоячидан қайтган тўпни Ғофуров дарвозага жойлаб қўйди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 42'

    Бўлим сўнгини майдон эгалари фаол ўтказмоқда: жарима майдони ташқарисидан Ватсадзе йўллаган зарбани "Бухоро" посбони катта қийинчилик билан қайтарди.

  • 40'

    АГМК навбатдаги бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 37'

    Олмалиқликлар қанотлардан тез-тез фойдаланяпти.

  • 34'

    Меҳмонлар ўйинга фаоллик қўшишни бошлади. Икки томон вакиллари ҳам олдинга ўтмоқда.

  • 32'

    Беҳруз Садиллоев ҳужумда Тошматовга нисбатан  қўпол ўйнади.

  • 29'

    Григалашвили дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб боришига ҳимоячи йўл қўймади.

  • 27'

    Жуманқўзиев марказда қоида бузиш эвазига тўхтатилди.

  • 25'

    Қосимов шогирдлари фаолликни давом эттирмоқда: бу сафар Ватсадзе зарба берди. Бироқ унга аниқлик етишмади.

  • 22'

    Бурчак тўпидан кейин Мате Ватсадзе бош билан зарба йўллади. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 20'

    Мирғиёс Сулаймонов ва Азиз Ибрагимов ўзаро тортишиб қолди. Ҳакам вазиятни тинч йўл билан ҳал қилди.

  • 18'

    Жарима майдонига узатилган тўпдан сўнг АГМК футболчиси ҳужумда қоида бузди.

  • 17'

    АГМКнинг ўнг қантдан уюштирган ҳужуми бурчак тўпи билан якунланди.

  • 15'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Бухоро" ҳисобни очди!

    Нуқта қаршисига келган Азиз Ибрагимов кучли зарба йўллаб, дарвозабонга имконият қолдирмади.

  • 13'

    Жарима майдони ичида Жуманқўзиевга нисбатан ишлатилган қўполлик учун АГМК дарвозаси томон пенальти белгиланди.

  • 11'

    Григалашвилининг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабрн ушлаб олди.

  • 9'

    Бухороликлар ҳимояда ишончли ҳаракат қилиб, қарши ҳужумларда ўз омадини синаб кўряпти.

  • 6'

    Олмалиқликлар дастлабки дақиқалардан тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 3'

    "Бухоро" футболчиси жаримадан берган зарбасидан сўнг тўп дарвоза олдидан ўтиб кетди. 

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!