АГМК тунислик футболчи билан шартнома имзолади

Ҳуқуқий жиҳатдан Украина премьер лигаси иштирокчиси «Ингулес» (Петрово) клуби марказий ҳимоячиси Муҳаммад Али Салем энди Олмалиқ клуби шарафини ҳимоя қилади.

У 1996 йилнинг 6 январида Тунисда таваллуд топган. Ўз вақтида мамлакатнинг «Африкен Тунис», «Олимпик Бежа», «Этуал Метлаю» жамоаларида тўп сурган. 2020-21 йиллар мавсумида  «Ингулес» клубига трансфер қилинган. Россия-Украина ҳарбий мажароси бошлангандан сўнг, ФИФА ушбу давлатларда тўп сураётган ҳорижий футболчилар амалдаги шартномаси бўлса ҳам, ўз ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида бошқа мамлакат чемпионатига эркин агент мақомида кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида қарор чиқарган. Айнан шу қарор асосида Муҳаммад Салем Тунис чемпионати иштирокчиси «Шебба» жамоасига кўчиб ўтди ва у ерда 6 ой мобайнида тўп тепди.

салем

Энди у АГМК мураббийлар штаби таклифига кўра фаолиятини юртимизда давом эттирадиган бўлди. Клуб ва футболчи ўртасида шартнома имзоланиб, Муҳаммад Салем жамоанинг Анталиядаги ўқув-йиғин машғулотларига қўшилди.

Салемнинг устун томонларидан бири – бўйдор (1,81 см) ҳамда мараказий ҳимоядан ташқари иккала қанотда ҳам бемалол ўйнай олади.

АГМК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!