АГМК ва Машариповда плей-офф учун имконият қолмади (гуруҳ жадвали)

Осиё Чемпионлар Лигаси 5-тури ўз якунига етди. Унда АГМК "Ал-Ҳилол"га қарши баҳс олиб бориб, 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу тариқа, гуруҳдан чиқиш имконияти мутлақ бой берилди. 

Параллел баҳсда "Шабаб Ал-Аҳли" Тожикистоннинг "Истиқлол"ига қарши саф тортди. Жалолиддин Машарипов тўлиқ ҳаракат қилган учрашувда дубайликлар сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбориб, гуруҳда қолиб кетадиган бўлди. 

Қолган гуруҳлардаги вазиятдан келиб чиқиб, хулоса қиладиган бўлсак, "Истиқлол" ва "Ал-Ҳилол" клублари сўнгги тур натижасидан қатъи назар келгуси босқичга йўлланма олиши аниқ бўлиб улгурди. 

Қуйида гуруҳнинг 5-турдан кейинги жадвали билан танишишингиз мумкин: 

photo_2021-04-28_02-17-16

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар