
Агуэро ўзини бошқа спорт турида синаб кўрмоқчи
Собиқ аргентиналик ҳужумчи Серхио Агуэро ўзини электр пойгалари серияси — "Formula Е" да синаб кўришга қарор қилди. Албатта, ҳозирча бутун мавсумда иштирок этиш ҳақида гап кетмаяпти, балки 5-6 март кунлари Майамида бўлиб ўтадиган кўргазмали пойгаларда қатнашади.
Агуэродан ташқари, трекда Дэвид Бекхэмнинг ўғли Бруклин ҳам иштирок этади. Шунингдек, мусобақада АҚШнинг машҳур санъаткорлари ва ижтимоий тармоқ юлдузлари ҳам пойга машинаси рулига ўтиришади. Лионель Мессининг ҳам ушбу мусобақага ташриф буюриши кутилмоқда.
"Футболчидан дунёнинг энг тезкор пойга серияларидан бирининг пилотига айланиш — бу ҳақиқий жиннилик! Мен имкон қадар тезроқ ҳамма нарсани ўрганишни ва жамоамни энг яхши тарзда намойиш этишни хоҳлайман", — деди Агуэро.
Фикрлар