AIBAнинг навбатдаги президенти ким бўлади?
Россия бокс федерациясининг бош котиби Умар Кремлёв Халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси (AIBA) президенти лавозимига номзод қандай фазилатларга эга бўлиши кераклигини айтиб ўтди. 13 майда ўтиши керак бўлган AIBAнинг навбатдан ташқари Конгресси шу йилнинг 12-13 декабрь кунларига кўчирилди.
“Президентни сайлаш ва низомга киритилган ўзгартиришлар Конгресснинг асосий мавзулари бўлади. Хусусан, биринчи кунида аниқ ислоҳотлар бўйича овоз бериш керак. Драматик ўзгаришлар юз бериши керак - янги ташкилот бўлади. Энди, ХОҚда ҳеч қандай саволлар пайдо бўлмайди. Сайловларга келсак, ҳозирча ўз номзодимни кўрсатиш ҳақида ўйламаяпман. Кўряпсизми, пандемия билан боғлиқ дунёда аҳвол қандай, яна бошқа саволлар мавжуд... Шунинг учун мен ҳозир бу ҳақда ўйламайман. Умуман номзодлар ҳақида гапирадиган бўлсак, AIBAни, бу спортни бутун қалби билан севадиган ва унинг креслоси ва мавқеи учун ҳаракат қилмайдиган одам бошқариши керак. Кейинчалик бундай номзодлар пайдо бўлади ”, - деди Кремлёв.
Муҳаммад Мустасан AIBAнинг ҳозирги муваққат президенти ҳисобаланади.
Фикрлар