"Аждарлар"нинг олови нега аланга олмаяти? "Насаф"даги муаммо таҳлили

Жорий мавсумда "Насаф" жамоаси мухлисларда ўз ўйини билан яхши таассурот қолдирганига қарамай, керакли очколарни бой беришда давом этаётганидан хабарингиз бор. "Аждарлар"нинг ҳозирги ҳолати ва ўйиндаги муаммолари борасидаги кичик таҳлилга эътиборингизни тортмоқчиман. Ҳар доимгидек, катта мавзуни кичик матнда тушунтириб берамиз.

Реализация ва кескинлик

34пщ3л4п3щл

Қарши клуби ортда қолган 18 ўйин давомида 33 очко ишлади. Тўплар нисбати +8. Эътиборли томони шундаки, агар xG тақдим этган маълумотларга эътибор қаратсак, вазият аслида қандай эканлиги яхшироқ намоён бўлади. Келинг, "аждарлар"нинг Суперлигадаги 19 ўйинида қайд этган умумий статистикасини кўриб чиқамиз.

"Насаф" 19 ўйинда 21 бор рақиб дарвозасини ишғол этган.
"Насаф" 19 ўйинда ўз дарвозасидан 13 та тўп ўтказган
"Насаф" ўртача ҳар 83 дақиқада битта гол киритади
"Насаф" ўртача ҳар 132 дақиқада тўп ўтказиб юборади
"Насаф" ҳар бир ўйинда ўртача 1,11 та гол уради
"Насаф" ҳар бир ўйинда ўртача 0,68 та гўл ўтказиб юборади

Эътиборли томони, жамоа xG (Ҳар бир ўйинда ўртача гол киритиш эҳтимоли) бўйича бир баҳсда 1,36 та гол имкониятга эга бўлмоқда. Уларнинг 1,11 таси гол билан якунланишини ҳисобга олсак, реализация масаласида муаммо деярли йўқ. "Аждарлар" ўйин давомида яратган имкониятларидан фойдаланиш борасида эмас, уларни юзага келтиришда муаммоларга дуч келмоқда. Жамоада ҳужумларни кескинлаштирувчи паслар жуда танқис. Бу борадаги катта ҳажмдаги ишни ҳимоячилар амалга оширишига тўғри келаётгани бежизга эмас.

Баҳром Абдураҳимов 0 ассит, Ойбек Бозоров 2 ассист, Марко Станоевич 1 ассит, Жамбули Жигаури 0 ассист, Жавоҳир Сиддиқов 2 ассистни қайд этган. Биргина Шерзод Насруллаев ҳисобидаги ассистлар сони 4 тани ташкил этади. Айнан ярим ҳимоя чизиғининг кескинлик таъминлай олмагани сабабли ҳам, "Насаф" киритган голларнинг каттагина қисми стандарт вазиятлардан сўнг юзага келмоқда. Голлар масаласида эса, вазият "Насаф" олдинги чизиғи қандай даражада ёмон натижа қайд этаётганидан далолат:

Азиз Амонов 2 та гол, Маттеус Лима 2 та гол, Чавес 0 та гол

Жўрабек Маннонов 1 та гол, Алибек Давронов 3 та гол, Ҳусниддин Алиқулов 5 та гол.

34лпщ3л4п

Яна бир муҳим факт. "Насаф" умимий ҳисобда 19 ўйинда ҳеч кимга тўп назорати борасида имконият қолдирмаган. Яъни, 53,7 фоиз назорат "аждарлар"га тегишли. Бу суперлигадаги энг яхши натижалардан бири. Шунингдек, xGА борасида (гол ўтказиб юбориш эҳтимоли) "Насаф" Ўзбекистоннинг энг кучли клуби бўлиб турибди. Суперлигада доирасида бир ўйинда "аждарлар" рақиблари 90 дақиқа давомида ўртача 0,94 та гол уриш имкониятига эга бўлади. Улардан ўртача бир ўйинда 0,68 таси голга айланади холос.

Муаммо нимада?

Биринчи навбатда майдон марказидаги ижрочиларнинг ҳеч бири плеймейкерлик вазифасини бажариб бера олмаяпти. Натижа ҳужумларнинг катта қисми қанот ҳимоячилари томонидан уюштирилишига гувоҳ бўляпмиз. "Аждарлар" ўтган мавсумларда айнан марказ ва қанотни бирдек ҳужум қуроли сифатида ишлатгани учун ҳам рақиблар кескинликни икки фронтда кутиб олишга мажбур бўлган бўлса, ҳозир деярли барча ҳужум қанотдан ёриб кириш ва узатма билан якунланмоқда. Олдинга ўтишдаги креативликнинг йўқолгани ва рақибларнинг "Насаф"га қарши катта куч билан ҳимояланиши оқибатида "аждарлар" бесамар ҳаракатлари сони ортиб кетмоқда.

по3434пщ

Кераксиз тўп назорати, кескинлик қўшмайдиган қанотдан узатмалар, захирада ўйинни стратегик бошқа услубга ўтказадиган ижрочининг йўқлиги "Насаф"ни рақиблари учун жуда содда услубдаги ҳаракат қиладиган жамоага айлантириб қўйди. Бундай стилдаги ўйин иккинчи рақамда ҳаракат қиладиган жамоалар учун тайёр "гўшт". Эътибор қилган бўлсангиз, жамоа Суперлига айнан шу стилда ўйнайдиган жамоаларга ("Андижон", "Нефтчи", "Бунёдкор") енгилди. Қўшимчасига, мавсум бошида Дилшод Саитовнинг жамоани тарк этиши ҳам "аждарлар" учун оғир зарбага айланди. Айнан бу йўқотиш ўрнини тўлдириш учун жамоага жалб этилган Шуҳрат Муҳаммадиев ҳали бирорта фойдали ҳаракатни амалга оширгани йўқ. Ўтган мавсумларда Саитовнинг қанотдаги рейдлари ҳам, "Насаф"нинг ҳужумлар ранг-баранглигини таъминлаган бўлса, ҳозир Шерзоднинг тезкор рейдларига Суперлиганинг исталган жамоаси тайёр.

Бутун баҳс давомида "Насаф" юқори темпни ушлаб туришга ҳаракат қилади. Натижада, жуда катта куч сарфланади. Рақиб эса, жуда содда ҳужум қилаётган "Насаф"ни икки чизиқли ҳимоя қўйганча кутиб олиб зарарсизлантиради. Қарабсиз-ки, сўнгги 10 дақиқада ва-банкка чиққан "аждарлар" қарши ҳужумлар учун ажойиб нишонга айланмоқда. "Аждарлар" жорий мавсумда ўзидан xG борасида яхшироқ натижа қайд этган бирорта жамога мағлуб бўлмаган. Соддароқ қилиб айтганда, очиқ футбол ўйнаб ҳеч ким "Насаф"ни юта олмайди.

Ечим изланмаяптими?

Рўзиқул Бердиев юзага келиши мумкин бўлган муаммони олдиндан кўра олган. Таркибга мавсум бошида жалб этилган Жавоҳир Сиддиқов айнан ҳужум ортидаги креативликни таъминлаши керак эди. Афсуски, Сиддиқов кўпчилик кутганидек, "Насаф"нинг "локомотив"ига айлана олмади.

лпщ34щпл34лп

Қўшимчасига, Марко Станоевич ҳам, мавсумнинг стартини ўтказиб юборди. Ҳозир эса, аввалги спорт формасини тиклаш билан оввора. Мавсум бошида жамоани тарк этган Ҳусайн Норчаев ўрнини тўлдириши тахмин қилинган Азиз Амонов трансфери ҳам деярли нишонга теккани йўқ. Амонов жарима майдончаси ичида Ҳусайн сингари актив эмас. Яккакурашлар ва иккинчи қаватдаги фаоллик борасида ҳам Норчаевнинг ўрнини тўлдира олмайди. У катта бўшлиққа эга бўлишга ихтисослашган форвардлар сирасига киради. Асосий козер қартаси тезлик бўлган йигит Суперлигада "Насаф"га деярли ёрдам бера олмаяпти. Сабаби, ҳеч ким қаршиликлар билан очиқ футбол ўйнамайди. Зич ҳимояланаётган рақиб жарима майдончаси ичида Амонов шунчаки йўқолиб қолмоқда.

Айнан шу факторларни ҳисобга олган холда, Рўзиқул Бердиев қишки трансфер ойнаси чоғида майдон марказидаги активликни ошириш, сўнгги узатмани амалга оширишга қодир ва ҳужумларга ранг-баранглик беришга қодир "фантазиста" излади. Жамоа грузиялик Жаба Жигаури танловини қилди. Олдинги чизиқдаги Амоновнинг пассивлигини жисмонан бақувват ва яккакурашларда фаол бўлиши тахмин қилинган Чавес билан компенсация қилмоқчи бўлди. Афсуски, бу трансферлар ҳалигача кутилганидек наф бергани йўқ. Чавес ҳозир жароҳати билан овора бўлса, Жаба 14 ҳудуддаги "Насаф"нинг янги ҳужумларни бошқарувчи ричагига айлана олмади.

лщ34плщ34пл

Бердиев юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни олдиндан тўғри ҳис қилган, аммо керакли ижрочилар билан буни ўрнини тўлдиришга қодир трансфер компаниясини амалга оширишни уддалай олмади. Мавсум бошида жамоа бюджети қанча бўлиши номаълум бўлган бўлса, қишки трансфер ойнасидаги трансферлар "бинго" даражасида ижобий эффект бергани йўқ.

Хулоса ўринида

Катта эхитмол, "Насаф" ОЧЛ гуруҳ босқичини муваффақиятли ўтказади. Жамоа даражаси ҳозирги таркибнинг потенциали очиқ футбол биринчи планга кўтарилган мусобақада яхшироқ намоён бўлади. Шунингдек, Ўзбекистон кубогидаги иштирок ҳам жуда муҳим. Ички биринчиликдаги олтин медаль учун назарий жиҳатдан имконият бўлишига қарамай, амалда бу жуда мураккаб вазифа. Рўзиқул Бердиев юқорида санаб ўтган икки фронтимдаги курашда муносиб иштирок этса, бемалол мавсумни қутқариб қолиши мумкин. Боз устига, келаси трансфер компанияси юзага келган муаммоларни ечиш учун энг зўр имкониятни тақдим этади.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Beckhaan
27/09/2023 23:41
Biratula Ruziqulni almashtirish keredi oldindan biladi deb yozibsiz oldindan bilgan odam yaxshi opornik oladi sentri kuchaytiradi hujumchiga pas bomasa qattan gol uradi uzbdagi manaman degan hujumchilayam 10/5 tasini gol uradi bizada 10/7 uradigan top xujumchi kemidi kesayam kamida 2ta klubni buyjitiga keladi osha uchun aqli odam yarim ximoyada mumamo bolib turib atakuyishiy pazaitsani kuchaytirmidi boshiz ogrisa qorin ogriq dori ichmesizu lekin bizning Amerikankiy Ruziqul Berdiev boshlarini qorin ogriq dori bilan ogrigini tuxtatmoqchi bolibdilade nimayam deymiz axmoq oyogidan qaridide exxx.....
&
Kesh
29/09/2023 04:29
Яхе хужа шу бир дона журналист сиз Бетараф хамма клубларда. Колган хамма журналист Пахтакорчи 100% кон конигача сингип кетган
Шоим Зарипов
28/09/2023 10:38
Яхёхужага журналист булгани учун футбол мухлиси сифатида бир илтимосим бор Кашкадарё вилоят хокими Муроджон Азимовдан бир интервью олсангиз вилоят футболи рахбари сифатида нима иш килди нима кимокчи водий вилояти рахбарларига хавас килмас эканми утку ёш йигит шунчалар спортзал йирок юриш.
&
Алим Ахмедов
28/09/2023 10:31
Яхехужа фикрларингизга 100 фоиз кушиламан.Лекин чемпионликни бой Берган Навбахор ОЧЛ кубогини олсаю Узб.кубоги нима деган гап.
Шоим Зарипов
28/09/2023 10:07
Утириб олиб тахлил килиш осон Кашкадарёни пулига Тошкент жамоалари яшаяпти ха шуртан газни пулига агар уларга берилган маблаг Рузикулда булса узи билади канака уйинчиларни олишни
. Мардон
27/09/2023 14:41
Нимаси аждар? Чувалчену гирт.
бек тв
27/09/2023 16:55
Эй онени сикай кут ичинг кумирданам баттар кораку гандон
&
Алим Ахмедов
28/09/2023 10:38
Шу гапларингни ичингда айт.Бита гандонни деб уятсиз сузлар Билан тармокка чикма
&
Абдигани
28/09/2023 13:15
Огзинга карагин. Харом