Академик эшкак эшиш. Терма жамоамиз Осиё чемпионатини 10 та медаль билан якунлади

Таиландда академик эшкак эшиш бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Осиё чемпионати якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбага кўра, мусобақанинг сўнгги кун беллашувларида ҳам Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари бир қатор дастурларда ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Кун давомида спортчиларимиз 4 та кумуш ва 1 та бронза медалларини жамғаришди.

Кумуш медаль:
LM2X: Шаҳзод Нурматов ва Собиржон Сафаралиев
M2: Шеҳроз Ҳакимов ва Дилшоджон Худойбердиев
M4X: Давржон Давронов, Меҳрожбек Маматқулов, Абдулло Муҳаммадиев, Шаҳбоз Холмурзаев
JM4X U19: Беҳруз Сафаров, Самандар Ҳамроқулов, Муҳаммад Толибоев, Лазизбек Абдурашидов

Бронза медаль:
JM4X U19: Рамизжон Мустафоев ва Жонибек Мамадалиев

Шу тариқа, ҳамюртларимиз мусобақа давомида 1 та олтин, 6 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!