Акалари қилолмаган ишни укалар эплади ёҳуд кичик Тошкент дербисидаги "отишма"
Кўпчилик "Евро-2024"нинг плей-офф баҳсларини интиқлик билан кутаётган бир паллада ўзбек футболида ўйиннинг ёмони U-21 чемпионати доирасида бўлиб ўтди.
"Пахтакор" ва "Бунёдкор" ўринбосарлари ўртасидаги баҳсда оз эмас, кўп эмас нақ 7 та гол киритилди. Бир кун аввал асосий жамоалар Суперлигада куч синашган ва унда яна Чераннинг киритган тўпи ягоналигича қолган эди. Бу беллашув эса ҳақиқий драмага айланиб кетди. Саидумарҳон Саиднуруллаев ва Нурлан Ибраимовнинг тезкор голлари эвазига ҳисобни анча ишончли кўринишга келтириб олган "шерлар" танаффусгача устунликни сақлаб қола олишмади. Мухаммадаюб Омонов ва Умид Султоновнинг жавоб тўплари таблода 2:2 бўлишини таъминлади. Бир қарашда учрашув шу ҳисобда якунланадигандек. Аммо асосий воқеалар 83-дақиқага келиб старт олди. Дастлаб, Темур Одилов яна "Пахтакор"ни олдинга олиб чиққан бўлса, 90+2 дақиқада Умид Султонов дубльни нишонлади ва ўйинга якуний нуқтани қўйгандек эди. Бироқ учрашувнинг сўнги секундларида штурм билан охирги хужумни уюштирган ёш "шерлар" Темур Одиловнинг 2-голини киритиш орқали ғалабани илиб кетишди.
Мазкур ютуқдан сўнг "Пахтакор" ўринбосарлари U-21 чемпионатида 1-ўринга кўтарилиб олишди. Бугун "ОКМК" ёшлари "Қизилқум" устидан ғалаба қозонсагина яна жадвалнинг энг юқорисига қайтиб олишлари мумкин.
Ҳуллас сизларга айтадиган бўлсак, бу ердаги интрига Суперлигадан асло қолишаётгани йўқ.
Фикрлар