Акмал Мозговой БАА клубига трансфер қилинди

CHERY AUTO

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Насаф" клуби ярим ҳимоячиси Акмал Мозговой БААнинг "Банияс" клубига трансфер қилинди. Бу ҳақда "аждарлар" матбуоти хабар берди. 

Tecno

"Акмал Мозговойга омад тилаймиз!

Жамоамиз етакчиларидан бири, 2024 йилги мавсумда "Суперлиганинг энг яхши футболчиси" деб эътироф этилган Акмал Мозговой Бирлашган Араб Амирликларининг "Банияс" клубига трансфер қилинди.

"Насаф" футбол мактаби тарбияланувчиси бўлган Акмал клубимиз сафида самарали фаолият олиб борди. У жамоамиз билан бирга 3 маротаба Ўзбекистон Кубоги, 3 маротаба Суперкубокни, бир мартадан Суперлиганинг бронза ва кумуш медалларини қўлга киритди. Энг муҳими, ўтган мавсумда Акмал "Насаф" тарихидаги илк Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритишда муҳим ҳисса қўшди.

Жамоамизга унутилмас лаҳзаларни тақдим этгани, фидойилиги ва садоқати учун Акмал Мозговойга чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Клубимизнинг барча аъзолари ва минглаб мухлисларимиз номидан унга келгуси фаолиятида улкан зафарлар ва омад тилаймиз.

Барчаси учун ташаккур, Акмал!", - дейилади хабарда. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Азиз Султанов
08/07/2025 10:13
Жуда акилли футболчи
&
Одижон Таджибаев
08/07/2025 03:02
Омадингни берсин.
Шухрат Хусаинов
07/07/2025 22:08
2 ойда кайтиб келади
07/07/2025 23:14
Фол очмай, омад тиланг, эркак булиб