"Ал-Ахли" "Реал" юлдузидан воз кечмаяпти

BEPUL PROPAN

"Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниорга Саудия Арабистони чемпионати клублари ҳамон қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Инсайдер Бен Жейкобс ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди.

Бразилиялик футболчининг Мадридда қолиш истагида бўлишига қарамай, "Ал-Аҳли" жамоаси уни ўз сафига қўшиб олишни хоҳламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Винисиуснинг "қироллик клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси муддати 2027 йилнинг ўрталарига қадар ҳисобланган. Жорий мавсумда юлдуз форвард “Реал” сафида 44 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!