"Ал-Гарафа" - АГМК: Матнли трансляция

Осиё Чемпионлар Лигаси саралашининг плей-оффида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган АГМК жамоаси Қатарнинг "Ал-Гарафа" клубига қарши баҳс олиб боради. Ўйинни ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. 

Учрашувнинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • 120+'

    Иккинчи экстра-таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 120'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жокич ҳисобни очмоқда. Бурчак зарбаси жамоамизга ғалаба олиб келди. 

  • 120'

    Сардор Раҳмонов ўрнига Аббос Отахонов майдонга тушди. 

  • 117'

    Сардор Раҳмоновда томир тортишиш ҳолати кузатиляпти. Шифокорлар ёрдам кўрсатмоқда. 

  • 115'

    Салеми ўрнига Сираж майдонга тушмоқда. 

  • 114'

    Ҳомам Аҳмад жарима майдони ташқарисидан жуда нозик зарба йўллади. Раҳимовнинг маҳорати дарвозамизни голдан сақлаб қолди. 

  • 113'

    Славиша Ёканович ўйиндан сўнг, натижадан қатъий назар, Эктор Моренога раҳмат айтиши керак. Ҳимояда мексикалик футболчи супер ўйин кўрсатмоқда. 

  • 111'

    Бурчакдан Миржамол Қосимов тўғри дарвозага зарба беришга уриниб кўрди. Ноаниқ. 

  • 110'

    Юсуф Ҳассан яна бир вазиятда дарвозасини голдан сақлаб қолди. 

  • 108'

    "Ал-Гарафа"нинг кетма-кет иккита бурчак зарбаси бесамар кетди. 

  • 106'

    Иккинчи экстра-тайм бошланмоқда. 

  • 105'

    Биринчи экстра-тайм якунланди. Жамоалар томонларни алмаштириб олади. 

  • 105+'

    Биринчи экстра-таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 103'

    Раҳимов рақибнинг у қадар кучли бўлмаган зарбасини хотиржам ушлаб олди. 

  • 101'

    Эктор Морено жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. Миржамол Қосимовнинг зарбаси тўғри дарвозага қараб кириб кетаётганди. 

  • 100'

    Гадоев ҳужумда қоида бузди. 

  • 99'

    Қатарликларнинг жарима зарбаси ўхшамади. 

  • 97'

    АГМКнинг бурчак узатмасини Эктор Морено қайтариб юборишга эришди. 

  • 95'

    "Ал-Гарафа"нинг бурчак узатмаси ҳаводаёқ майдонни тарк этди. 

  • 93'

    Қўшимча бўлимларни мезбонлар фаолроқ бошлади. 

  • 91'

    Экстра-таймлар бошланди. 

  • 90'

    Учрашувнинг асосий вақти якунланди. Барчаси экстра-таймларда ҳал бўладиган кўринади. 

  • 90+'

    Ҳусниддин Ғофуров ўрнига Миржамол Қосимов майдонга ташланди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 90'

    Касьян ва Шоаҳмедов ўрнига Зафар Полвонов ва Мурод Тошматов майдонга тушди. 

  • 89'

    Бурчакдан қатарликлар узатган тўпни Раҳимов уриб юборди. 

  • 88'

    "Ал-Гарафа" кетма-кет иккита хавфли ҳужум амалга оширди. Хайриятки, вазият биз учун хайрли якунланди. 

  • 87'

    Касьяннинг узатмасидан сўнг, футболчимиз берган тўп ҳимоячига тегиб қайтди. 

  • 86'

    "Ал-Гарафа" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 84'

    Касьян тиббий ёрдам олмоқда. 

  • 82'

    "Ал-Гарафа" ҳужумини тўхтатиб қолишга муваффақ бўлишди. 

  • 81'

    Гадоев ҳужумда фол ишлатди. 

  • 78'

    Акром Комилов ҳам огоҳлантирилди. 

  • 76'

    "Ал-Гарафа" фаоллашиб қолди. 

  • 74'

    Бобур Йўлдошев сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 69'

    АГМК тўпни назорат қилмоқда. 

  • 67'

    Касьян ҳужумда фол ишлатди. 

  • 65'

    Ўнг қанотда Трусунов тўпни қабул қилишда хато қилди ва уни йўқотди. 

  • 63'

    Носсир Ал Аҳракка тиббий ёрдам кўрсатилди. 

  • 61'

    Мезбонлар ўйин темпини туширишга уринмоқда. 

  • 59'

    Бурчакдан узатилган тўпни Раҳмонов боши билан аниқ дарвозага йўллай олмади. Бир неча сантиметрлар бизни голдан маҳрум этди. 

  • 58'

    Комилов битта рақибини чалғитиб, ерлатган ҳолда ажойиб зарба берди. Дарвозабон қўлларининг учи билан тўпни қайтариб юборди. 

  • 57'

    АГМКнинг жаримадан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 55'

    Вакилларимиз яна ташаббусни қўлга олди. 

  • 53'

    Касьяннинг дарвоза ёнгинасидан берган зарбасини дарвозабон қайтарди. 

  • 51'

    Касьян гол урди. Бироқ, ҳакамлар уни офсайд туфайли бекор қилди. Дарҳақиқат, Александр ўйиндан ташқари ҳолатда эди. 

  • 50'

    Софиян Ханнининг жарима майдони ичида зарба беришига ҳимоячиларимиз йўл қўймади. 

  • 49'

    Тўп назорати орқали олмалиқликлар рақиб босимидан қутулишга интилмоқда. 

  • 47'

    "Ал-Гарафа" иккинчи таймни фаол бошлади. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Биринчи таймда ҳисоб очилмади. Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 45'

    Раҳимовдан ажойиб сейв. Ханнининг зарбасини дарвозабонимиз ушлаб қолишга эришди. 

  • 43'

    Амро Сураж Софиян Ханнининг узатмасидан сўнг, олдинга ўтиб кетди. У томондан берилган зарба кучсиз ва ноаниқ кетди. 

  • 41'

    Жарима майдончамиз томон узатилган тўпга Раҳимов ўз вақтида чиқиб келди. 

  • 40'

    Ҳомам Аҳмад ҳужумда Аҳмадалиевга нисбатан қоидани бузди. 

  • 39'

    Гедейранинг зарбаси ноаниқ чиқди. Унинг яхши зарбаси бор экан. Эҳтиёт бўлмаса, жазоланиши мумкин олмалиқлик ҳимоячилар. 

  • 38'

    Фортес майдон марказида қоидани бузди. 

  • 38'

    Моаяд Ҳассаннинг узатмасини бизнинг ҳимоячимиз ўқиди. 

  • 36'

    Фортеснинг зарба беришига сўнгги паллада ҳимоячи ҳалал бериб қолди. Зўр ҳужум ташкил этилди. 

  • 35'

    АГМК тўпни рақибга бермаяпти. 

  • 33'

    Шоаҳмедовнинг навбатдаги зарбаси ҳимоячиларга тегиб, дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди. 

  • 32'

    Ғофуровдан навбатдаги хавфли зарба. Бироз ноаниқ. Бўшашиш керак эмас. Худди шу темпда зарбаларни ёғдиравериш лозим. 

  • 31'

    Шоаҳмедов Касьян ташлаб берган тўпни кучли зарб билан дарвозага йўллади. Юсуф Ҳассан тўпни бир амаллаб ушлаб олди. 

  • 30'

    Гедейра майдон марказида Турсуновни йиқитди. Ҳакамга эътироз билдирмоқда. Аммо бунинг фойдаси йўқ. 

  • 29'

    АГМКнинг ҳужуми ноаниқ пас туфайли тўхтаб қолди. 

  • 27'

    Ҳакам АГМК ҳужумда фол ишлатди, деб топди. 

  • 27'

    "Ал-Гарафа" қарши ҳужумларга таяниб ўйнамоқчилиги кўриниб турибди. Жамоамиз эҳтиёт бўлиши лозим. 

  • 25'

    Энди Акром Комилов чап қанотдан олдинга бошланди. Узатма ноаниқ кўриниш олди. 

  • 23'

    Аҳмадалиевга узатилган тўп ноаниқ кетди. 

  • 23'

    Тўп яна бизникиларда. Улар қулай фурсатни кутяпти. 

  • 19'

    Рақиб хатосиидан унумли фойдаланган АГМК футболчилари яхши имкониятга эга бўлди. Турсунов зарба беришга қарор қилди. Анча ноаниқ. 

  • 19'

    Ғофуровнинг жарима майдони ташқарисидан берган заобаси кучли ва хавфли чиқди. Дарвозабон қийинчилик билан уни ушлаб олди. 

  • 18'

    Турсуновнинг тўхтатмасдан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 17'

    Адлен Гедейра олис масофадан аниқ зарба беришни уддалади. Раҳимов иккинчи уринишда тўпни ушлаб олди. 

  • 16'

    Тўп АГМКда. Вакилларимиз орқа чизиқда тўпни ўзида сақлаб турибди. 

  • 15'

    Софиян Ханнининг ўтиб кетишига ҳимоячиларимиз йўл қўймади. 

  • 14'

    Моаяд Ҳассан яна бир қулай вазиятдан зарба бера олмади. Уни ёлғиз қолдиришди. Ҳимоячиларимиз хушёр бўлиши лозим. 

  • 12'

    Фортес жарима майдони ичида тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Яхши вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. 

  • 12'

    Вакилларимиз майдон марказида тўпни назорат қилмоқда. 

  • 10'

    Морено рақиб ҳимоясида кутилганидек фаоллик намойиш этмоқда. 

  • 9'

    "Ал-Гарафа" фаоллашди. Жарима майдонига яна бир узатма. Бироқ, Раҳимов ўз вақтида тўпга чиқиб келишни уддалади. 

  • 8'

    Моаяд Ҳассаннинг берган зарбаси ўхшмади. 

  • 7'

    "Ал-Гарафа" кучли босимга учрамоқда. Тўпни тез йўқотмоқдалар. АГМК кучли прессинг уюштиряпти. 

  • 6'

    Фортеснинг ўнг қанотдан жарима майдони марказига узатган тўпини ҳимоячи тепиб юборди. 

  • 6'

    Фортес тўпни қабул қилишда хато қилиб, тўпни йўқотишимизга сабаб бўлди. Хушёрликни бой бермаслик керак! 

  • 4'

    Ғофуров жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам пенальти йўқ, деб ҳисоблади. 

  • 3'

    Фортес рақибни хато қилишга мажбур қилганди. Ҳакамлар хато қилди. Биз бурчак зарбаси амалга оширишимиз лозим эди. Майли, кайфиятни туширмаймиз. Жамоамиз илк дақиқаларда фаол. 

  • 2'

    Ғофуров ўнг қанотда пайдо бўлди. Унинг узатмаси ўтмади. 

  • 2'

    Ку Жа Чолнинг узатмасини Раҳимов ушлаб олди. 

  • 1'

    Илк дақиқадаёқ олмалиқликлар ҳужум билан бошлади. Фортеснинг узатмасини ҳимоячилар аранг қайтариб қолди. Акс ҳолда, Касьян гол уриб кетиши мумкин эди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. Олға, АГМК!

  • 0'

    Сардорлар тўп ва майдон тарафи масаласига ойдинлик киритиб олмоқда. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келмоқдалар. Олға, бизникилар!

  • 0'

    "Ал-Гарафа" футболчилари стадион тоннелида жам бўлиб улгурган. АГМК футболчиларини кутмоқдалар. 

  • 0'

    Айни пайтда, Қатар телевидениеси вакиллари ўйин олдидан ўз фиркларини билдириш билан банд. Стадиондан репортаж бошланганича йўқ. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. АГМКни биргаликда қўллаб-қувватлаймиз. Олмалиқликларнинг "Ал-Гарафа"га қарши баҳсидан матнли трансляцияни бошлаймиз. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!