"Ал-Ҳилол" бош мураббийи "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейин нималар деди?

  • 12 Mar 15:34
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

Хабарингиз бор, "Ал-Ҳилол" жамоаси Элит Чемпионлар лигаси доирасида "Пахтакор" билан беллашди ва 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан кейин мезбонлар устози Жоржи Жесус матбуот анжумани қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

"Авваламбор, футболчиларимни ажойиб ўйин ва муносиб ғалаба билан табриклайман. Элит Чемпионлар лигаси - бу менинг асосий мақсадим.

Ҳар уч кунда ўйин ўтказиш футболчиларни жароҳат олиш хавфини оширади ва бу бизни ташвишга солмоқда. Мен Кулибалининг жароҳати қанчалик жиддийлигини ҳали билмайман ва унинг аҳволини аниқлаш учун тиббий кўрикни кутамиз.

Ўйинлардаги босимни бартараф этишда катта тажрибага эгаман, айниқса баъзи ўйинчилар жароҳат туфайли майдонга тушмаганда. Аммо бизга кенгроқ таркиб керак.

Бу мавсумда чемпионликни қўлга киритишга интиламиз ва бўлажак танаффусда жароҳат олган футболчиларни жисмоний ҳолатини тиклаш устида ишлаймиз, қолган футболчиларга ҳам бир неча кун дам берамиз", - деди португалиялик мутахассис.

Comments

You must be logged in to commet!