"Ал-Ҳилол" бу футболчи билан трансферлар ойнасида шов-шув қилмоқчи
Хабарларга кўра, Леауга "Ал-Ҳилол" қизиқмоқда.
Италия нашрларининг хабар беришича, Саудия клуби Леаунинг 175 миллион евро товон пули тўламоқчи эмас, лекин максимал 100 миллион таклиф қилиши мумкин.
Маошга келсак, Португалиялик вингер ҳозиргидан 3 баравар кўпроқ пул ишлаши мумкин. Шундай қилиб, Рафаэль Арабистонда йиллик маоши 21 миллион еврони ташкил қилади.
Араб манбаларининг таъкидлашича, Саудия қироллик оиласи билан алоқага эга бўлган футболчининг вакили аллақачон келишув устида ишлашга тайёрлигини билдирган. Футболчининг отаси ҳам бу янгиликлардан хабардор.
Ўтган мавсумда А Сериада ҳужумчи 34 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар