“Ал-Ҳилол” яна жароҳат олган Неймардан воз кечди

Неймар бир йил майдондан ташқарида юрганидан кейин яқиндагина “Ал-Ҳилол” сафига қайтган эди.

Бразилиялик юлдуз иккинчи учрашувида ўттиз дақиқа ўйнай олди холос. Оёқ мушакларида оғриқ тургани учун тезда алмаштирилди.

Маълум бўлишича, Неймар яна камида икки ҳафта даволанишига тўғри келади. Бу ҳолат “Ал-Ҳилол” раҳбариятида жиддий норозилик келтириб чиқарди.

Неймарга катта маош тўлаётган клуб   хўжайинлари бразилиялик ҳужумчининг хизматидан воз кечишга қарор қилди. 2025 йилнинг январида клуб Неймарни амалдаги шартномани бекор қилиш ҳаракатини бошлайди.

Аслида томонларнинг келишуви келаси ёзгача давом этиши белгиланган. Бироқ клуб раҳбариятига Неймарнинг кўп жароҳат олаётгани ёқмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!