“Ал-Иттифоқ”: Жаноб Хендерсон, келдингми, ортга йўл йўқ!

Ўтган ёз “Ливерпуль”ни тарк этиб, Саудия Арабистони профессионал лигасида иштирок этаётган “Ал-Иттифоқ” таркибига қўшилган Жордан Хендерсон орадан бир неча ой ўтиб, Европага кетиш истагида эканини маълум қилди.

Манбага кўра, тажрибали футболчига Саудия Арабистонидаги турмуш тарзи ва стадионларда мухлисларнинг камлиги ёқмаяпти.

Англиянинг бир неча клублари тажрибали ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

“Ал-Иттифоқ” мутасаддилари юзага келган вазият бўйича ўз позициясини билдирди. Унга кўра, 14 январь куни Абу Даби шаҳрида Хендерсон билан бош мураббий Стивен Жеррард ва спорт директори Марк Аллен учрашув ўтказади ва масалани ҳа этишга ҳаракат қилади.

Саудия клуби Жорданни бошқа клубга ижарга бериш ёки тўлиқ трансфер қилиш истагида эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!