"Ал-Иттиҳод" устози "Навбаҳор"нинг кучли томонини айтди ва стадион ҳолати ҳақида салбий фикр билдирди (Матбуот анжумани)

Осиё чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Навбаҳор" - "Ал-Иттиҳод" баҳси бўлиб ўтди. Кескин ва муросасиз ўтган баҳсда жамоалар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Биринчи бўлимда меҳмонлар кучлироқ ўйнаган бўлса, иккинчи бўлимда "лочинлар" кўпроқ ҳужум қилди ва вазиятлар яратди. Наманган жамоасининг янги футболчилари Сайфиев, Жиянов, Ҳамробековлар асосий таркибда майдонга тушди. Никабадзе, Фаваз Ал Ями, Самвел Бабаян ва Одилжон Ҳамробековлар ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.

Беллашувдан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Қуйида жиддаликлар устози Марсело Гальярдонинг фикрлари билан танишиб чиқишингиз мумкин:


Ўйин ҳақида 


- Бугунги учрашувда жамоам кўрсатган ўйиндан хурсандман. Майдон ҳолати унча яхши бўлишидан қатъи назар тўпни яхши назорат қила олдик. Ҳимоячиларнинг ўйинидан ҳам қониқдим. Сабаби, рақибда деярли гол уриш учун имкониятлар бўлмади. Майдон ҳолати яхши эмаслигидан келиб чиқсак, ҳисоб бизни қониқтирди. 

"Навбаҳор" ҳақида 

- Рақибимиз ҳимояда жуда тартибли ўйнар экан. Шунингдек, ҳимоядан ҳужумга чиқишдаги ўрта чизиқлар ҳам яхши ҳаракат қилди. Айтишим керакки, жавоб баҳси бугунги учрашувдан фарқ қилади. Биринчидан, майдон ҳолати яхши бўлади ва бугун йўл қўйган хатоларимизни тузатишга ҳаракат қиламиз. 

- Ромариньо иккинчи бўлимда алмаштирилда унда қандайдир жароҳат борми? 

- Ромариньони жароҳати сабаб алмаштирмадик. У бироз толиқиш ҳис қилган. Ўйлашимча, у 1-2 кунда машғулотларга киришади ва кейинги учрашувларгача тайёр бўлади. 

- Жамоа фақатгина ўйиннинг сўнгги дақиқаларида яхши ҳаракат қилди. Бу нима билан боғлиқ? 

- Биринчи навбатда бу рақиб ҳимояси билан боғлиқ. "Навбаҳор" мудофаасини ёриб кира олмадик. Шу сабабдан бироз кретив ўйнайдиган футболчиларни майдонга туширдим. Бироқ барибир режамиз иш бергани йўқ. 

- Жароҳат олган икки футболчи ҳали жамоага келиб қўшилмади. Жавоб баҳсига қадар улар сафга қайтадими? 

- Наманганга фақат 19 футболчи билан келдик. Уларнинг бизга ёрдам бера олмаётганидан афсусдамиз. Умид қиламизки, улар кейинги беллашувга қадар сафимизга қайтади. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Mn
16/02/2024 08:08
Бахона килавераканда майдон химоя деб