"Ал-Насср" Машариповни қанчага баҳоламоқда?

Аввалроқ, "Ал-Насср" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машариповга Осиёнинг бир нечта жамоаларидан таклифлар борлиги ҳақида ёзгандик.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, Саудия клуби футболчини ортга қайтармоқчи. Шунингдек, агар унинг трансфер суммасини тўлашга тайёр жамоалар бўлса, бу вариантни ҳам кўриб чиқишга тайёр. "Ал-Насср" Машарипов трансферидан камида 5 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, саудияликлар Жалолиддинни "Пахтакор"дан 1.5 миллион еврога сотиб олганлиги ҳақида хабар берган эдик. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!