"Ал-Сиб"га қарши баҳс ОКМК учун ОЧЛдаги 10-учрашув бўлади (превью)

"Кончилар" Осиё Чемпионлар лигасидаги ўз юришини саралаш босқичидан бошлайди.

Осиё Чемпионлар лигаси дастлабки саралаш босқичида ОКМК Олмалиқда Уммоннинг "Ал-Сиб" жамоасини қабул қилади.

"Ал-Сиб" клуби 1972-йилда ташкил топган. Айни пайтда жамоани маҳаллий мураббий Рашид Жабер бошқаради.

"Ал-Сиб" ўтган мавсум Уммон Профессионал лигасида 26 ўйинда 51 очко тўплаб 3-ўринни эгаллаган.
Шунингдек, "Ал-Сиб" жамоаси 2022-йилги мавсум ОФК кубогининг ғолиби саналади.

"Ал-Сиб"га қарши бўлажак учрашув ОКМК учун Осиё Чемпионлар лигаси доирасидаги 10-ўйинга айланади. Жамоамиз шу пайтга қадар ОЧЛ доирасида 3 саралаш босқичи ва 6 бор гуруҳ ўйинларида қатнашган. Шулардан 4 ғалаба ("Истиқлол" 2марта, "Ал-Гарафа", "Шабаб Ал-Аҳли"), 4 мағлубият ("Ал-Наср", "Истиқлол", "Ал-Ҳилол", "Шабаб Ал-Аҳли") ва 1 дуранг ("Ал-Ҳилол) мавжуд.

ОКМК — "Ал-Сиб" қарама-қаршилиги 15-август куни Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" стадионида соат 20:00да старт олади.

Кириш чипталари барча жойлар учун 10.000 сўмдан этиб белгиланган!


Осиё Чемпионлар лигаси 2023/24, саралаш босқичи.

ОКМК (Ўзбекистон) — "Ал Сиб" (Уммон)

Бош ҳакам: Ҳанна Ҳаттаб (Сурия)

Ёрдамчи ҳакамлар: Али Аҳмад, Муҳаммад Каззаз (Сурия)

Захира ҳаками: Ферас Тавил (Сурия)

Ҳакамлар назоратчиси: Исмоил Сафири (Эрон) 

Комиссар: Айман Моҳаммад Сауд Ҳарун (Иордания)

Маҳаллий медиа офицер: Акмал Раҳматов 

Маҳаллий бош координатор: Зохиржон Акрамхонов

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Норов Абдужалил
14/08/2023 13:33
Ассалому алайкум. Ушбу уйин кайси телеканалдан олиб берилишини хам ёзинглар админлар.