"Ал-Ҳилол"дан "Барса"га хушхабар келди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» яқин кунларда фланг ҳимоячиси Жоау Канселу билан тўлиқ шартнома имзолайди. The Touchline нашри хабарига кўра, «Ал-Ҳилол» 32 ёшли португалиялик футболчини қўйиб юборишга розилик берган. Энди саудиялик клуб каталонияликлар билан музокараларни якунлашини кутмоқда.

Маълумотларга қараганда, Жоау Канселу учун трансфер тўлови тахминан 10 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, 2025/2026 йилги мавсумнинг иккинчи қисмида Канселу «Барселона» сафида ижара асосида ўйнаган эди. У каталонияликлар таркибида 65 та ўйинда майдонга тушиб, олти бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва жамоадошларига тўққизта голли пас йўллади.

«Барселона» янги мавсумни 23 август куни бошлайди. Жамоа Ла Лига доирасида сафарда «Эльче»га қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!