Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Алаба А Серия клуби билан келишувга эришди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Давид Алаба эркин агент сифатида «Удинезе» билан оғзаки келишувга эришиб, Италия А сериясига ўтиши мумкин

Австрия терма жамоаси ҳимоячиси Давид Алаба, мадридлик «Реал» ва мюнхенлик «Бавария» таркибидаги ўйинлари билан яхши танилган футболчи, энди Италия чемпионатига йўл олиши мумкин.

Футбол бўйича инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда хабар беришича, 34 ёшли Алаба «Удинезе» клуби билан оғзаки келишувга эришган. Ҳимоячи ҳозир эркин агент мақомига эга бўлгани учун, уни италияликлар трансфер тўловисиз ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Ўтган мавсум Испания Ла Лигасида Давид Алаба 11 та учрашувда майдонга тушган ва бир марта сариқ карточка олган.

Италия А сериясида беш турдан сўнг «Удинезе» тўрт очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 15-поғонада бормоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ