Алаба А Серияси клубига ўтди
Австрия терма жамоаси ҳимоячиси Давид Алаба расман «Удинезе» футболчисига айланди. Бу ҳақда Италия клубининг расмий сайти орқали маълум қилинди.
Маълумотга кўра, футболчи билан 2027 йил 30 июнга қадар мўлжалланган шартнома имзоланган.
- Карьерам давомида жуда кўп ютуқларга эришдим, аммо бир нарса ўзгармаган: мен яна ғалабаларни истайман. Ҳали ҳам мақсадга интиламан ва Серия Анинг энг юқори даражасида ўйнашни хоҳлайман, - деди Алаба янги клуби билан шартнома имзолаганидан сўнг.
Алаба «Удинезе»га келгунга қадар Мадриднинг «Реал» клуби шарафини ҳимоя қиларди.
«Удинезе» жорий мавсум А Серия мусобақасида беш турдан сўнг тўрт очко жамғарган ва турнир жадвалида 13-поғонада бормоқда.

Фикрлар