Алаба "Бавария"дан нима талаб қиляпти?

Австриялик ҳимоячи Давид Алаба нима учун “Бавария” билан амалдаги шартномани узайтириш бўйича келишувга эриша олмаётгани маълум бўлди.

Kicker нашри тарқатган хабарга кўра, 28 ёшли футболчи ва унинг агенти Пини-Захави мюнхенликлардан йилига 25 млн евро маош ва 5 йиллик шартнома талаб қилмоқда. Томонлар келиша олмаган тақдирда, Алаба фаолиятини Ла Лигада давом эттирмоқчи. Лекин испан грандлари ҳам унинг молиявий талабларини бажара олмасликлари мумкин.

Алабанинг “Бавария” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!