Алаба Мессига етиб олди!
Кеча ўз ниҳоясига етган "Жирона" - "Барселона" ўйинидан кейин "Реал" Ла Лигада муддатидан олдин чемпионликни ҳал қилди. 4:2 ҳисобида зафар қучган Мичел шогирдлари мадридликлардан 13 очкога ортда бормоқда.
Мавсум тугашига эса 4 та тур қолди, яъни математик жиҳатдан каталонияликлар "қироллик клуби"га ета олмайди.
Шу тариқа, "Реал" ўз тарихида 36-бор ушбу совринни қўлга киритмоқда. Бу Алабанинг фаолиятидаги 12-марта мамлакат чемпионлиги бўлди. Австриялик ҳимоячи "Бавария" билан ўн марта Бундеслига чемпиони бўлган бўлса, "Реал" билан икки марта Ла Лигада ғолиб чиқди.
Бу натижага Франсиско Хенто (барчаси "Реал" билан), Кингсли Коман (иккитаси ПСЖ билан, иккитаси "Ювентус" билан, саккизтаси "Бавария"да), Томас Мюллер (барчаси "Бавария" билан) ва Лионель Месси (10таси "Барселона" билан ва иккитаси ПСЖда) эришган.
Топ-5 лигада ўйнаган футболчилар ўртасидаги чемпионатлар сони бўйича рекордчи Райан Гиггз бўлиб қолмоқда. Унинг ҳисобида 13 та соврин бор, барчаси "Манчестер Юнайтед" сафида ютилган.
Фикрлар