
Алаба "Реал"даги келажагига ойдинлик киритмоқда
Мадриднинг "Реал" клуби Давид Алаба билан амалдаги шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда "AS" нашри хабар берди. Маълумотларга кўра, клуб австриялик футболчи билан бу ёздаёқ хайрлашишни хоҳламоқда, чунки у жамоада энг кўп маош олувчилардан бири саналади — йилига 10,5 миллион евро (соф ҳолда).
Шу билан бирга, 33 ёшли марказий ҳимоячи жамоани тарк этиш ниятида эмас. У "Реал" сафида қолиш ва асосий таркиб учун курашишни истамоқда. Унга яқин инсонларнинг таъкидлашича, Алаба келаси мавсумда энг яхши спорт формасини қайтаришга интиляпти.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Давид Алаба Ла Лигада жами 7та ўйинда қатнашган. Мавсумнинг кўп қисмини оғир жароҳат сабаб, ўтказиб юборишга мажбур бўлган эди.
Фикрлар