Алаба "Реал"дан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

  • 6 сентябрь, 17:15
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Давид Алаба Испания грандини тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Аввалроқ, ОАВда 33 ёшли футболчига "Фенербаҳче" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Tecno

"Мен узоқ вақтдан бери футбол оламидаман ва миш-мишлар унинг бир қисмига айланган. Яхшиямки, бундай нарсалар ҳақида узоқ ўйламайман. Кўп кулдим, чунки айтилган гапларнинг ҳаммаси ёлғон. Буларнинг барчаси ёлғон", - дея Алабанинг сўзларини келтирди The Touchline X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Австриялик ҳимоячи "қаймоқранглилар" сафида 2021 йилнинг ёзидан буён тўп суриб келмоқда. Бу даврда Алаба барча турнирларда 116 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол ва тўққизта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 6 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!