Аламзадалар ёхуд Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоаларининг сўнгги ўйинлардаги натижалари қандай?

Биласиз, эртага Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Шу боис, мазкур икки жамоанинг сўнгги ўйинлардаги натижаларини келтириб ўтамиз.

Ўзбекистон терма жамоасининг сўнгги ўйинини сентябрь ойида Жанубий Кореядаги ўқув-йиғин машғулотлари давомида Коста-Рикага қарши ўтказган ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ушбу баҳсда бутун ўйин давомида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобда олдинда бўлганди. Аммо  92 ​​ва 94 дақиқаларда рақиб "оқ бўрилар" дарвозасига иккита гол уриб, иродали ғалабани қўлга киритди.

Вакилларимиз 2022 йил давомида ўтказган етти учрашувнинг олтитасида ғалабага эришди. Жамоамиз бу баҳслар давомида рақиб дарвозасига 19 та гол урган бўлса, атиги 5 та тўп ўтказиб юборган.

kos

Ўзбекистон терма жамоасининг сўнгги 7 учрашувдаги натижалари:

Ўзбекистон - Қирғизистон 3:1
Ўзбекистон - Уганда 4:2
Ўзбекистон - Шри-Ланка 3:0
Ўзбекистон Мальдив 4:0
Ўзбекистон - Таиланд 2:0
Ўзбекистон - Камерун 2:0
Ўзбекистон - Коста-Рика 1:2

Қозоғистон терма жамоаси охирги ўтказган ўйинида рақиб дарвозасига бирорта ҳам зарба бермай, Озарбайжонга имкониятни бой бериб қўйди (0:3).

Қозоғистон терма жамоаси 2022 йилда ўтказган саккиз учрашувда 5 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган. Қозоғистон терма жамоаси сафарда ўтказган сўнгги 5 учрашувнинг 2 тасида имкониятни бой берди. Улар ушбу ўтказилган беллашувлар давомида ўз дарвозасидан 8 та тўп ўтказиб юборган бўлса, 10 марта рақиб дарвозабонларини хафа қилган. 

Қозоғистон терма жамоасининг сўнгги 8 учрашувдаги натижалари:

Молдова - Қозоғистон 1:2
Қозоғистон - Молдова 0:1 (умумий ҳисоб 2:2, пенальтилар серияси Қозоғистон ғалабаси)
Қозоғистон - Озарбайжон 2:0
Словакия - Қозоғистон 0:1
Беларусь - Қозоғистон 1:1
Қозоғистон - Словакия 2:1
Қозоғистон - Беларусь 2:1
Озарбайжон - Қозоғистон 3:0

Шу тариқда ҳар икки жамоа ҳам сўнгги беллашувларда рақибларига имкониятни бой берган. Гарчи ўртоқлик ўйини мақомида бўлса-да, эндиги баҳсда улар фақат ғалаба учун ўйнаши табиий. Шу боис, Тошкентдаги баҳс қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ. Эслатиб ўтамиз, учрашув бугун 18:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!