Альба "Барселона"даги келажаги ҳақида гапирди
"Барселона"нинг чап қанот ҳимоячиси Хорди Альба келажаги борасида гапирди.
"Мен ўзимни ажойиб ҳис қиляпман, лекин футболда кўп вақтим қолмаганини биламан. "Барселона" - топ жамоа. Клубим билан амалдаги шартномамга ҳали яна бир йил бор. Кўрамиз, кейин нима бўлади”, - дея испаниялик ҳимоячининг сўзларини келтиради "Sport.es" нашри.
34 ёшли футболчи 2012 йилдан буён Каталония клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва унинг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Ҳимоячи жорий мавсумда Ла Лигада 16 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди, 3 та самарали узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар