Албина Хабибулина бугун бош соврин учун кортга чиқади
Ads
Ҳиндистоннинг Нави Мумбай шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи мусобақада бугун жуфтликлар ўртасида финал баҳси ўтказилади.
 
Мазкур мусобақанинг жуфтликларида ҳамюртимиз Албина Хабибулина россиялик Екатерина Яшина билан бугун финал босқичида кортга чиқади.

Албина ва Екатерина тандеми финалда индонезиялик Жесси Ромпиес ва туркиялик Берфу Ченгизга қарши ўйин ўтказади. Мазкур баҳс бугун 15:30 да бошланади.