Алекс Де Минаур ғалабани илиб кетди
Ads

Австралиялик теннисчи Алекс Де Минаур Америка очиқ чемпионатининг яккалик баҳслари иккинчи даврасига йўл олди.

Алекс мусобақанинг биринчи даврасида франциялик Пьер-Юге Эрберга қарши кортга чиқиб, 6:4, 6:2, 6:7, 7:5 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа Де Минаур турнирнинг иккинчи даврасида чилилик Кристиан Гарин билан ўзаро куч синашадиган бўлибди.