Алекс Де Минаур ғалабани илиб кетди

Австралиялик теннисчи Алекс Де Минаур Чжухай шаҳрида ўтаётган халқаро турнирнинг финал босқичига муваффақиятли ўтиб олди.

Алекс мусобақанинг ярим финалида испаниялик Роберто Баутиста-Агутни ҳар иккала сетда бир ҳил 6:2 ҳисобида таслим қилди.

Шу тариқа "Zhuhai Open"нинг сўнгги ҳал қилувчи финал босқичида Де Минаур франциялик Адриан Маннаринога қарши кортга чиқадиган бўлди.