Алекс Перейра сеҳргарми?
Ўрта вазнда собиқ UFC чемпиони Исраэль Адесанья Алекс Перейранинг ғалаба қозониш учун ноодатий усулдан фойдаланишини айтди.
"Алекс рақибларини енгиш учун сеҳрдан фойдаланади. Бу ҳақда Иржи Прохазка ҳам таъкидлаб ўтганди. Мен ҳам бу фикрга қўшиламан. "Поатан" билан "UFC 281" даги жангимизни олайлик. Мен 5-раундгача очколар бўйича ғалаба қозонаётган эдим, аммо сўнги раундда нимадир таъсир қилди ва мен енгилдим", - деди нигериялик спортчи.
Эслатиб ўтамиз, Алекс Перейра (11-2) 6 октябрь куни "UFC 307" турнирида Халил Раунтри(13-5-1 N/c)га қарши жанг қилади.
Фикрлар