
Алекс Перейра ва Магомед Анкалаев ўртасидаги реваншнинг тахминий санаси маълум
Таниқли менежер Али Абдель-Азиз ярим оғир вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Магомед Анкалаев (20-1-1-1 N/C) ва бразилиялик Алекс Перейра (12-3) ўртасидаги реванш ҳақида гапирди.
"Бу йигитлар катта эҳтимол билан октябрда тўқнаш келишади. Бироқ иккинчи баҳсда ҳам Магомеднинг имкониятларини юқори баҳолайман. У партрда ҳам, "стойка" да ҳам ишлай олади. Алекс унга ҳеч қандай муаммо туғдирмайди" - деди менежер "Sportskeeda" нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, Анкалаев ва Перейра ўртасидаги илк қарама-қаршиликда россиялик жангчи ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозониб, ярим оғир вазнда чемпионга айланганди.
Фикрлар