Александр Усик Энди Руис ва Деонтей Уайлдерга шаъма қилди

Украиналик боксчи Александр Усик (17-0, 13 КО) оғир вазн тоифасидаги ишончли дебютидан сўнг, энди янги тоифадаги чемпионлик унвонига даъвогарлик қилишга тайёрлигини айтди.

Бир неча соатлар аввал якунланган жангда Усик Чазз Уитерспуни (38-4, 29 КО) муддатидан аввал мағлубиятга учратди.

"Мен барча чемпионлар билан жанг қилишга тайёрман. Агар улар мен билан чемпионлик учун курашса, бундай  имкониятдан фойдаланишга тайёрман ”, деди Усик.