Александр Усик Ўзбекистонга келади!

  • 24 октябрь, 17:16
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 14 ноябрь куни соат 18:00 да, Тошкент шаҳридаги "Ҳумо Арена" мажмуасида "Lift Promotions" компанияси томонидан профессионал бокс кечаси ташкил этилади.

Tecno

Унда ҳамюртларимиз - Шаҳрам Ғиёсов, Лазизбек Муллажонов ва Аълохон Абдуллаев билан бир қаторда, бошқа давлат вакиллари ҳам иштирок этиши режалаштирилган. 

Эътиборлиси,  ўша куни бокс бўйича жахон чемпиони, украиналик Александр Усик  "Ҳумо Арена" да меҳмон бўлади. Бу ҳақда "Lift Promotions" Instagram саҳифасида маълум қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!