Александр Усик учун керакли рақиб ким? Уч карра жаҳон чемпиони жавоб берди
Ярим оғир вазнда уч карра жаҳон чемпиони Сергей Ковалёв украиналик Александр Усик британиялик Даниэл Дюбуа билан реванш жангини ўтказиши кераклигини айтди.
“Биринчи жанг жуда ғалати ўтганига қарамай, айни пайтда Усик ва Дюбуа ўртасидаги реваншни бажонидил томоша қилган бўлардим” – деди Ковалёв "SecondsOut" You Tube каналига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Усик ва Дюбуа ўртасидаги жанг 2023 йил Польшада бўлиб ўтган ва унда украиналик тўққизинчи раундда нокаут эвазига ғалабаси қозонган эди.
Фикрлар