
Александр Усикка от зарба бериб юборган(ми?)
Оғир вазнда WBC, WBА, IBO, The Ring ва WBО йўналишлари чемпиони Александр Усик болалиги ҳақида айтиб ўтди.
"Эсимда, ёшлигим бироз қийин ўтган. У пайтлар оддийгина йигитча эдим. Қишлоқда турли ишларни қилиб юрардим. Кунларнинг бирида, тасодифан, бир от бошимга зарба бериб юборди. Мен ўша заҳоти ҳушимни йўқотдим. Ёдимда, ўшанда том маънода "нокаут" ҳолатига тушиб қолгандим" - деди украиналик таниқли журналист Пирс Морган билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Усик 19 июль куни IBF чемпиони Даниэль Дюбуага қарши рингга кўтарилади.
Фикрлар