
Александр Хомяков: "Бу бизга яхши дарс бўлди"
“Андижон” – “Збройовка Брно” (1:4) учрашувидан кейин андижонликлар бош мураббийи Александр Хомяков клуб матбуот хизматига қуйидагича фикр билдириб ўтди:
“Бизнинг кунимиз эмасди. Лекин ҳаммасини назоратга олганмиз. Рақибимиз бизга нисбатан тетик ва устун эди. Уларда ҳамма вазиятлар ўхшади. Аниқлик билан ҳаракат қилишди.
Дарвозамиз томон йўллаган дастлабки иккита зарбаси ҳисобни 2:0 бўлишига олиб келди. Бизда чарчоқлар тўпланиб қолди. Бошни эгишга арзимайди. Ҳаммаси режа бўйича кетяпти.
Бу бизга яхши дарс бўлди. Ҳали ўйлаш учун вақт бор. Шунинг учун ваҳимали ҳеч нарса бўлгани йўқ. Ҳозир бўлгани яхши, кейин бўлаганидан кўра. Ишлашда давом этамиз, ҳаммаси яхши бўлади”
Фикрлар