
Александр Хомяков: "Ҳозир натижа муҳим эмас"
Кеча “Андижон” клуби “Злин” (Чехия) ва “Шахтёр”га (Қозоғистон) қарши назорат учрашувларида қатнашди. Дастлаб 0:2 ҳисобида ютқазган бўлса, иккинчисида 2:0 натижаси билан ғалаба қозонди.
"Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков мазкур ўйинлар хусусида клуб матбуот хизматига таассуротлари билан ўртоқлашди.
“Ушбу йиғин чоғида натижа мухим ахамиятга эга эмас. Ўйинга мазмун олиб кириш, машғулотлардаги ишланмаларни амалга ошириш муҳим саналади. Афсуски, биринчи ўйинда ишланмаларимизни ҳеч қайсиси ўхшамади, пассив ҳаракатландик. Ҳужумлар ташкил қилишда оқсадик. 90 дақиқа давомида бор йўғи бир маротаба бурчак тўпи ишладик. Умумий олганда, ҳеч нарса ўхшамади. Рақиб биздан кучли кўринди ва шунга яраша ғалаба қозонди.
Иккинчи ўйинда эса биринчи учрашувдан фарқли ўлароқ хоҳиш ва ирода борлигини кўрдим. Бир қанча ишланмаларни амалда қўлладик. Кўплаб вазиятлар ярата олдик. Бу таркиб яхши кўринди. Яна айтаман, ҳозир натижа муҳим эмас. Қандай йўналишда ишлаётган бўлсак, уни яхшилашга ва ўз ўйинларимизни йўлга қўйишга ҳаракат қиляпмиз”.
Фикрлар